Қалбни нурлантирувчи ибодат

Шайх Обидхон қори
Рамазон ойи, 1429 ҳ.

Қалбни нурлантирувчи ибодат

عن عائشة رضيَ الله عنها زوج النَّبي صَلَّى الله عليه وسَلَّم:

«أنَّ النَّبي صَلَّى الله عليه وسَلَّم كان يعتكف العشر الأواخر من رمضان حتَّى توفَّاه الله، ثم اعتكف أزواجه من بعده».

متفق عليه.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойининг охирги ўн кунида эътикоф ўтирар эдилар, то Аллоҳ у зотни вафот эттиргунга қадар (ҳар рамазоннинг охирги ўн кунида эътикоф ўтиришда давом этдилар). Сўнг у кишидан кейин аёллари эътикоф ўтирдилар».

Муттафақун алайҳи.