Гуноҳларни ювувчи амаллар

Шайх Обидхон қори
Рамазон ойи, 1429 ҳ.

Гуноҳларни ювувчи амаллар

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: الصَّلَوَاتُ الْخَمْسُ وَالْجُمْعَةُ إِلَى الْجُمْعَةِ وَرَمَضَانُ إِلَى رَمَضَانَ مُكَفِّرَاتٌ مَا بَيْنَهُنَّ إِذَا اجْتَنَبَ الْكَبَائِرَ. رواه مسلم

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтар эдилар: «Агар инсон катта гуноҳлардан узоқ бўлса, беш маҳал намоз, бу жумъа кейинги жумъагача, бу Рамазон келгуси Рамазонгача шу муддат орасидаги гуноҳларга каффоратдир». Муслим ривоятлари.