Холис хизмат – ноёб хислат
Шайх Обидхон қори
Рамазон ойи, 1429 ҳ.
Холис хизмат – ноёб хислат
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي السَّفَرِ، فَمِنَّا الصَّائِمُ وَمِنَّا الْمُفْطِرُ، قَالَ: فَنَزَلْنَا مَنْزِلًا فِي يَوْمٍ حَارٍّ، أَكْثَرُنَا ظِلًّا صَاحِبُ الْكِسَاءِ وَمِنَّا مَنْ يَتَّقِي الشَّمْسَ بِيَدِهِ. قَالَ: فَسَقَطَ الصُّوَّامُ وَقَامَ الْمُفْطِرُونَ فَضَرَبُوا الْأَبْنِيَة وَسَقَوا الرِّكَابَ. فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ذَهَبَ الْمُفْطِرُونَ الْيَوْمَ بِالْأَجْرِ. رواه البخاري ومسلم.
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят. У киши дедилар: Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда бирга бўлдик. Биздан рўза тутганлар ҳам бўлди, рўзани очганлар ҳам бўлди. Анас айтди: биз иссиқ кунда бир манзилга тушдик. Биздан кўпроқ соя топганимиз кийимлари бўлган одам эди. Бизнинг ичимиздан яна кимдир қўли билан ўзини офтобдан тўсар эди. Анас айтди: рўзани давом эттирганлар ўзларини ташладилар. Рўзани очганлар эса ўрниларидан туриб чодирлар тикдилар ва туяларни суғордилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бугун ажрни рўзани очганлар олиб кетдилар». Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Podcast: Play in new window | Download