Ҳомиладор аёл рўзани қандай тутади?

Савол: Аёл киши ҳомиладор бўлса, рўзани кейин тутиб берадими ёки ҳозир тутиши керакми?

Отабек.

Савол: Ҳомиладор аёлга рўза тутиш фарзми?

Мунаввархон.

Жавоб: Ҳомиладор аёл ёки эмизикли боласи бор аёл агар ўзига ёки боласига машаққат туғилишидан қўрқса, рўзасини очади. Бундай аёл қолдирган рўзаларини Рамазондан сўнг бошқа кунларда тутиб беради. У аёл тутмаган рўзаси учун фидя бермайди…