Рамазонни қаршилаб (1 – қисм)

Шайх Обидхон қори, Швеция
1429 ҳ. 30 шаъбон (2008 м. 31 август)

Азиз биродарлар, ака-укалар, муҳтарама опа-сингиллар!

Ассалому алайкум ва роҳматллоҳи ва баракатуҳ!

Яқинлашиб келган муборак Рамазон ойини Аллоҳ таоло барчамизга хайру баракотли қилсин.

عن عبادة بن الصامت رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال يوما – وحضر رمضان – :

«أتاكم رمضان شهر بركة يغشاكم الله فيه فينزل الرحمة ويحط الخطايا ويستجيب فيه الدعاء ينظر الله تعالى إلى تنافسكم فيه ويباهي بكم ملائكته فأروا الله من أنفسكم خيرا فإن الشقي من حرم فيه رحمة الله عز وجل».

رواه الهيثمي والمنذري.

Убода ибн Сомитдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон келган куни дедилар:

«Сизларга барака ойи бўлмиш Рамазон келди. Бу ойда Аллоҳ Ўз неъматлари билан сизларни сарафроз айлайди, раҳматини нозил қилади, хатоларни кечиради, дуоларни қабул этади. Бу ойда Аллоҳ сизларнинг мусобақангизга назар солиб туради ва сизлар билан Ўз малоикаларига фахрланади. Бас Аллоҳга ўзингизнинг яхши жиҳатингизни кўрсатингиз. Чунки бахтсиз кимса бу ойда Аллоҳ азза ва жалланинг раҳматидан маҳрум бўлган кимсадир».

Устозлар, ота-оналар, даъватчилар, имомлар, уламолар ва раҳбарларнинг зиммаларидаги муҳим вожиботлардан бири Рамазон олдидан керакли тавсияларини бериш ва бу муборак ой давомида ҳам насиҳатлар қилиб туришдир.

Уламоларнинг бу ой муносабати билан қилган тавсиялари:
1. Тиловат;
2. Зикр;
3. Истиғфор;
4. Садақа;
5. Даъват;
6. Дарс;
7. Умра.