Эшон ва хўжалар закот олишлари мумкинми?
Савол: Биз ўзбекларда Самарқанд ва Сурхондарё томонларда эшонлар бор. Баъзан улар инсонлардан назр сўрашади ва мурид овлашади. Улар бир гуруҳ одамларга: «Сиз бугундан бошлаб менинг муридимсиз» деб, уларнинг закотини, фитр рўзасини олиб юришади ёки сал қийналсалар, келиб уйингиздаги ҳайвонлардан ўзлари хоҳлаганини беришни талаб қилишади. Одамлар эса «булар пайғамбар авлоди» ёки «оқ суяк» деб ўзларида бўлмаса ҳам топиб беришга мажбур бўлишади. Ҳозирда баъзи эшонлар Русияга келиб мурид овлашяпти, лекин уларнинг Ислом дини ҳақида тушунчалари жуда паст даражада.
Илтимос, шу ҳақда Қуръон ва суннатдан иложи бўлса, тезроқ жавоб берсангиз.
Муҳаммади, Санкт-Петербург.
Жавоб: Агар садақа сўраётган эшонлар ва хўжалар ҳақиқатан ҳам ўзлари даъво қилганларидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зурриётлари бўлсалар, асло бундай ишларни қилмайдилар. Чунки садақа ейиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у зотнинг аҳли байтларига (оила аъзолари ва авлодлари) ҳаром қилинган. Садақа одамларнинг киридир. Эшонларнинг одамлардан назр ва садақа олиб ейишлари уларнинг Расулуллоҳ авлодлари эмасликларини кўрсатади. Ё эса кимки тарихан ҳақиқатан ҳам улуғ зотларнинг авлодлари бўлсалар-да, Аҳли байтдек буюк шарафдан маҳрум бўлишларини билдиради.
Podcast: Play in new window | Download