Уйланишда ота-она розилиги қанчалик зарур?

Бўлимлар: 18. Никоҳ

Савол: …Қиз мендан ўзи ҳақида ота-онамга қачон айтмоқчи эканлигимни сўради. Мен уйга бориб тўй қилмоқчи бўлган пайтимизда айтаман дедим.

Мен шу қизга уйлансам бўладими? Ота-онам бу қизга уйланишимга қаршилик қилишса, мен уларнинг қаршилигига қарамасдан уйлансам бўладими? Шу қизга уйлансаму ота-онам мендан норози бўлса, уларнинг бу норозилиги Исломга тўғри келадими? Мен учун қайси йўлни танлаш маъқулроқ? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.

Анвар.

Жавоб: Ҳурматли, Анвар. Биз саволингизнинг бир қисмига аввалги суҳбатда жавоб бердик. Яъни «Жуфти ҳалолини қандай танланади?» деган мавзуда гапирганимизда сизга ҳам керакли масалалар ўтди. Ўшанда бўлажак аёлнинг сифатлари қандай бўлиши афзал экани баён қилинди Сизнинг «Мен шу қизга уйлансам бўладими?» деган саволингизга келсак, мен бунга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб айтишга ожизман. Ҳар бир инсон ўзининг ҳолатини ўзи яхшироқ билади ва ўзи гувоҳ бўлиб турган инсон ҳақида атрофидагилар билан маслаҳатлашган ҳолда ўзи тўғри баҳо бериши керак. Шундай экан сиз ўзингиз сўраётган қиз ҳақида Исломнинг инсонларга баҳо беришдаги меъёрлари ва талабларига асосланган ҳолда хулоса қилишингиз лозим бўлади.

«Шу қизга уйлансаму ота-онам мендан норози бўлса, уларнинг бу норозилиги Исломга тўғри келадими?» деган саволга келсак, айтишимиз зарурки, ота-она оила қуришда муҳим ўрин тутадиган инсонлардир. Никоҳнинг саҳиҳ бўлиши учун ота-она розилиги шарт қилинмайди. Аммо ҳаётда ота-она розилигини топиш ҳар қандай фарзанд учун фарздир.

Биз ҳозир бу суҳбатда оила қуришда сизга ёрдам берадиган инсонлар ва омиллар хусусида гапирамиз.

1. Ота-она билан бамаслаҳат иш тутиш;
2. Илмли, тажрибали одамлар билан фикрлашиш;
3. Истихора ва таваккул;
4. Ота-оналарга насиҳатимиз.