Ўз жуфти ҳалолини қандай танланади?

Бўлимлар: 18. Никоҳ

1 – савол: Қуръони каримда ёки ҳадиси шарифларда уйланиш масаласи ҳақида қандай хабарлар берилган? Оила қуришдан олдин нималарга аҳамият бериш керак? Ўз жуфти ҳалолини қандай танланади? Бу борада Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қандай кўрсатмалари бор? Умуман олганда нималарни маслаҳат бера оласиз? Жавобингизни кутиб қоламиз.

Фарруҳ.

2 – савол: Мен бир қизни яхши кўриб, у билан гаплашиб юрган эдим. У қиз мендан беш ёш катта. Кейинчалик мен бу қизнинг қиз бола эмаслигини унинг яқинларидан эшитдим. Буни қизнинг ўзи ҳам тан олди. Мен шунга қарамасдан бу қизга уйланишга қарор қилдим. Қиз мендан ўзи ҳақида ота-онамга қачон айтмоқчи эканлигимни сўради. Мен уйга бориб тўй қилмоқчи бўлган пайтимизда айтаман дедим.
Анвар.

Жавоб: Умр йўлдоши танлашда эътибор бериш лозим бўлган масалалар қуйидагилардан иборат:

1. Қиз боланинг никоҳи валийсиз дуруст бўлмайди;
2. У кимнинг қизи?
3. Унинг дини ва хулқи қандай?