Қабрларнинг баландлиги, улар устидаги мармарлар ва ёзувлар ҳақида
Ҳурматли Домла, Сизнинг жавобларингиз учун Аллоҳ таоло ҳар бир ҳарфига ажру ҳасанотлар берсин.
Савол: Қабрларнинг баландлиги қанча бўлиш керак? Кабрлар устига қилинаётган мармар тошларга ўлган марҳумларнинг исмлари ёзилиши тўғрими?
Отабек.
Жавоб: Қабрларни безаш, уларнинг устига мармар тошлар ўрнатиш жоиз эмас.
صحيح الترمذي:
عَنْ جَابِرٍ قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ تُجَصَّصَ الْقُبُورُ وَأَنْ يُكْتَبَ عَلَيْهَا وَأَنْ يُبْنَى عَلَيْهَا وَأَنْ تُوطَأَ
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни гипс билан суваш, босиш, уларнинг устига ёзиш ва бино қуришдан қайтардилар. Термизий ривояти.
Фуқаҳолар қабрларнинг баландлиги бир қаричдан сал ошиқроқ бўлишига рухсат этишган.
Маййитнинг эгалари кейинчалик қабрни топа олмай қолишдан чўчисалар, қабр устига бирор белги қўйсалар бўлади. Бу белги кичикроқ бир тош бўлиши мумкин.
Қабрлар устига ёзув ёзмаслик афзал. Аммо баъзи уламолар қабрда ётган одамнинг ким эканини ажратиб олиш учун маййитнинг исмини кичкина қилиб ёзиш жоиз, дейишган валлоҳу аълам. Қабрга Қуръон оятлари, ҳикматли сўзлар ёзишга рухсат берилмаган.
Мавзу тафсилоти:
• Ҳадисларда қабр устига ишлов бериш ҳақида нима дейилган?
• Қабр устига мармар тош қўйиш ҳақида Ал-Азҳар университети фатвоси;
• Қабрнинг баландлиги қанча бўлиши керак?
• Қабр устига ёзув битиш ҳақида уламолар сўзлари.
Podcast: Play in new window | Download