Маҳрамнинг ёши қанча бўлиши керак?

Бўлимлар: 16. Аёл, оила

Савол: Сафар учун маҳрамнинг ёши нечада бўлиши керак?

Сардор.

Жавоб:

Бу савол «Балоғат ёши қачон бўлади?» деган саволни келтириб чиқаради. Чунки аёл кишининг маҳрами балоғатга етган эркак қариндошлардан бўлади.

Қуръон ва ҳадисларда балоғат палласи учун ёш жиҳатидан бирор чегара белгиланмаган, балки ҳадисларда вояга етганлик белгиси сифатида инсон танасида пайдо бўладиган маълум аломатлар эътиборга олиниши кўрсатилган.

Вояга етганлик аломатлари:

• Ўғил болаларда: мўйлов ўса бошлаши, қўлтиқ ва киндик остида туклар пайдо бўлиши, эҳтилом бўлиш…
• Қиз болаларда: ҳайз келиши…

Балоғат ёшининг чегаралари:

• Энг юқориси –18 ёш (ўғил болалар учун), 17 ёш (қизлар учун);
• Энг кўп кузатиладиган палласи –15 ёш (ҳар икки жинс учун);
• Энг қуйи нуқтаси –12 ёш (ўғил болалар учун), 9 ёш (қизлар учун).