Ҳаж учун пора сўрашаяпти, нима қилиш керак?
1 – савол: Ўзингиз ҳам биласиз, Ўзбекистондаги ҳозирги тизим ҳақ динга қарши чиқадиган тизим. Ҳаж қилишга ҳаммага ҳам рухсат беришмайди. Бир кишининг ҳаж қилишга ҳам соғлиқ, ҳам молиявий тарафдан имконияти бор. Аммо ҳукуматнинг баъзи ходимлари тарафидан ҳажга рухсат бериш учун пора сўрашса, пора бериб ҳажга бориш керакми? Ёки бундай вазиятда ҳаж қилиш фарз бўлмайдими?
Абдураҳмон.
2 – савол: Бир дўстимиз ўтган йили ҳажга бориш учун барча ҳужжатларни тайёрлаган эди. Лекин ҳокимиятдан бир вакил келиб ҳамма билан алоҳида суҳбат ўтказди. Шунда дўстимиздан 1000 доллар пора талаб қилди. Акс ҳолда унинг ҳажга бормаслигини айтди. Диндан саводи бўлган у биродаримиз: “Мен Аллоҳнинг уйини зиёрат қилиш учун пора бермайман”, – деб боролмасдан қолиб кетди. Бу йил ариза берса, яна шу аҳвол такрорланаяпти. Сиз бу дўстимизга қандай маслаҳат берасиз?
Абдулғаффор.
3 – савол: Ҳозирда ҳаж қилиш учун ҳам пора олишмоқда экан. Пора бериб ҳаж қилишнинг ҳукми қандай бўлади?
Мушаззад.
Жавоб:
• Пора гуноҳи кабиралардан бири
• Жони, моли, иффати ва динини сақлаш учун мажбурликдан пора берган одам гуноҳкор бўлмайди
• Пора талаб қилинган ҳолатда ҳаж вожиб бўладими?
Podcast: Play in new window | Download