Харидорнинг пулига машина олиб келиб сотиш мумкинми?

Бўлимлар: 20. Савдо-сотиқ

Савол: Биз бир биродарим билан «заказ»га машина олиб келишни ўйлаб кўрган эдик. У биродарим Америкада ишлайди мен Қирғизистонда яшайман. Машина бозорда машина сотаман. Бизнинг режамиз бўйича, машинани харидорнинг пулига олиб келинади. Биз харидорга машинанинг нархини айтганимизда ўзимизнинг фойдамизни ҳам қўйиб айтамиз. Олиб келингандан кейин машина «клиент»га ёқмаса, у машинани сотишимизни кутади. Агар машинани кўпроқ фойдага сотсак, фойдаси «клиент» билан теппа-тенг бўлинади. Машинани шу шартга келишиб олиб келинади. Биздан кўп пул кетмайди. Машина 5000$ бўлса, биз унга 7000$га ёки ундан баландга олиб келиб берамиз деймиз, у шунга рози бўлади. Чунки ўша машина бизнинг шаҳарда 10000$гача сотилади. Шу фойда бизга ҳалол бўладими ёки бошқа шартлари борми?

Отабек.