«Эриша олмаган ютуқлар учун надомат чекиш ношукурликми?»

Бўлимлар: 01. Эътиқод

Савол: Аллоҳ Қуръонда бандаларининг ризқлари ёзилгани ҳақида хабар берган. Шу билан бирга ҳаракат қилиш лозимлигини ҳам таъкидлаган. Яна баъзи оятларда бандаларини ўзларига келаётган ризқдан нолимасликлари кераклигини айтган. Иккинчи томонда ҳаракатнинг миқдори ҳам туради. Баъзи мақолаларда ризқнинг келиши тажрибага ёки бошқа ҳолатларга муҳтож эмаслиги таъкидланган. Саволим шуки, инсоннинг ризқ учун қилиши керак бўлган ҳаракати қандай даражада бўлиши керак? Мен баъзан ўз ҳолатимдан нолиб, эриша олмаган ютуқларим учун ўзимни айбдор ҳисоблайман. Бошқаларга ўхшаб ҳаракат қилмаганлигим ҳақида кўп ўйлайман. Хуллас мусулмон кишининг бу борадаги тушунчаси ҳақида хабар берсангиз илтимос.

Абдуллоҳ.