Черковдан ёрдам олиб, христианликни қабул қилган ўзбеклар

Бўлимлар: 01. Эътиқод

Савол: Ассалому алайкум, Қори ака. Узоқ айрилиқдан сўнг яна овозингизни эшитиш насиб қилган экан, бунинг учун Аллоҳга шукрлар ва ҳабибимизга салавотлар бўлсин. Сизга ҳам узоқ умр, мўминлар орзу қилган хотима тилаб қоламан.

Қори ака, мен яшаб турган давлат яъни Кореяда баъзи ўзбекларнинг христиан динига кириб кетаётганини кўрдик. Бу биз ўзбек мусулмонлари учун ташвишли ва шармандали ҳолатдир. Бунинг сабабини сўраганимизда улар черковнинг касалхоналарда бепул даволанишга ёрдам беришини ва иш жойидаги муаммоларни ҳал қилиб бераётганини айтишади. Биз уларга бу иш катта гуноҳ эканлигини айтганимизда, улар «биз ҳозир ҳам мусулмонмиз, биз уларни алдаяпмиз» дейишди. Қори ака, Исломда бунинг ҳукми қандай ва бу «мусулмонларни» Қиёматда қандай азоблар кутаётгани ҳақида кенгроқ сўзлаб берсангиз, шояд улар бу йўлдан қайтсалар. Ҳидоят Аллоҳдан албатта.

Акрамжон.