Ўзга диндаги инсонга никоҳланиб, ажралган мусулмон қиз ҳақида
Савол: Ўтган 2007 йилнинг охирида бир католик динида бўлган одам Ўзбекистонга бориб, бир ўзбек қизга уйланган. Никоҳ ўқитилаётган пайтда у иймон келтирдим, деб шаҳодат калимасини айтган. Келин ҳам бу одам Исломни қабул қилди, деб ўйлаб, унга турмушга чиқишга рози бўлган. Домла уларни никоҳлаб қўйган. Улар ЗАГСдан ҳам ўтишган.
Кейин у инсон қизни ўз юртига олиб кетган. Ўз юртига боргач, бу эркак ҳеч қандай Исломга кирмагани, аксинча ўз динини қаттиқ ушловчи одам экани маълум бўлган. Ҳатто келинни мажбурлаб черковларга олиб борган. «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини ўқигани учун келинни урган. Бу ҳолат яна такрорлангандан сўнг қиз у одамнинг уйидан қочиб кетган. Сўнг ўша юртдаги масжидга бориб, мусулмонлар ва ўзбекларни топган, улар билан учрашган. Ҳозир улар ёрдам беришган. Қиз эри билан бошқа яшамоқчи эмас, аммо эри билан ҳали қонуний ажралишгани йўқ. Эри унга талоқ беришини айтган.
Ҳозир шу аёлнинг масаласи бўйича қуйидаги саволлар туғилган:
1. Қизнинг католик динидаги инсон билан бўлган никоҳи ҳақиқий саналадими? Ҳозир унга талоқ тушганми?
2. Бу аёл идда сақлаши керакми? Иддани қаерда сақлайди? Эрининг уйида тура олмайди-ку?
3. Аёл бошқага (мусулмонга) турмушга чиқишни хоҳлайди. У қачон турмушга чиқиши мумкин бўлади?
4. Турмушга чиқишда ота-онасининг розилиги шартми? Валий масаласи қандай ҳал бўлади?
Абдуллоҳ.
Жавоб:
1. Мусулмон аёлнинг бошқа диндаги инсон билан никоҳи саҳиҳ эмас;
2. Фосид никоҳдан сўнг идда лозим бўлади;
3. Никоҳда валийнинг ўрни.
Podcast: Play in new window | Download