Исломда уч, пайшанбалик, етти, йигирма… маросимлари борми?

Савол: Бувам вафот этганларига тўрт кун бўлди. Отам, oнам, aкам ва мен аза уч кун эканини биламиз. Лекин аммаларим, амакиларим тушунишмаяпти. Ўзларининг отинлари, домлалари бор. Шуларнинг гапи билан иш тутишаяпти ва бизлардан аразлашаяпти. Қаттиқ гапирайлик десак, қариндошлик риштаси узилади деб қўрқамиз. Шунга нима қилишни билмаяпмиз. Ҳозир булар пайшанбасини қиламиз деб туришибди. Саволим шуки, биз нима қилишимиз керак? Биз ҳам уларнинг гуноҳига шерикмизми?

Отабек.