«Турмуш ўртоғим Лут қавми амали билан шуғулланади…»
Савол: Биз турмуш ўртоғим билан уруш-жанжалсиз ажралиб кетгандик. У кишининг Лут қавми қилган ишлар билан шуғулланишлари маълум бўлиб қолганди… Шу иш маълум бўлиши билан мен: «тезда уйдан чиқиб кетмасангиз, бошқаларга айтаман!» – десам, ҳамма нарсаларини йиғиштириб тезда чиқиб кетдилар. Кейин бу ишнинг ўта ёмонлигини ўқиб, қўрқиб кетиб, улардан дарров талоқ сўраб, ажраб кетдим. Улар менга: «буни ҳеч кимга айтма», – деганлар.
Улар кейин чет элга кетиб қолдилар ва у ерда докторский ишни ёқладилар. Кейин менга интернет орқали кўп хатлар ёзиб, энди мен билан яшасалар, бахтли бўлишимизни айтдилар. Мен эса улар бу ишни ташлабдилар, деб роса хурсанд бўлиб, болаларим билан хорижга келдим. Жуда яхши ниятлар билан келдим ва бирга яшай бошладик. Аммо… афсуски… у одам… ҳали ҳам ўша йўлда эканлар…
Кейин у киши бошқа шаҳарга (120 км) ишга кетиб қолдилар. Биз алоҳида қолиб кетдик. Менга эса «жавоб» бермадилар. Кейинроқ берар эмишлар. Уйга келсалар ҳам алоҳида хонага кириб ичидан қулфлаб ётадилар. Чунки, уларнинг фикрича мен уларни ўлдиришим мумкин экан.
Мен жуда қаттиқ дуодаман. Аллоҳдан илтижо қилиб сўраяпман. Чунки, бу ҳозир битта менинг бошимдаги савдо эмас… Аммо энди бундайлар ҳақида кўп ўқиб, балким, мен бу одамга ёрдам беришим керакдир, деб ўйлаб қолдим. Мен ажралиб кетишим мумкин. Аммо унда бу одамни ёлғиз қолдирган бўламанми? Ахир болаларимнинг отаси-ку. Ўзлари жуда яхши инсон. Агар улар шу ишдан воз кечсалар, иншоаллоҳ гўзал мусулмон бўлардилар.
Менга оғир…
Аммо шу ишнинг оқибати хайрли бўлса, қанча дуо қилсам ҳам, қанча кутсам ҳам розиман. Мен, иншааллоҳ САБР қилавераман ва яна дуода бўлавераман. Аммо мен тўғри қилаяпманми ёки нотўғрими, ўзим билмайман. Маслаҳат беринг, илтимос.
Ойдин.
Podcast: Play in new window | Download