«Ота-онамга айтмасдан (чет элга) кетдим»

Савол: … Золимлардан қўрқув бор. Буни уйдагилар ҳам айтиб туришар эди. Шунинг учун чет элга кетишга қарор қилган эдим. Ота-онам рози бўлмайди деб уларга айтмасдан кетдим. Куфр юрти бўлгани билан бу ерга масжид ёнида яшаш учун келганман. Бу ерда ишчи бўлиб келаётган ўзбеклар кўп. «Ҳеч бўлмаса шуларга чет элда туриб тушунтиришимиз керак» деб ҳам кўп ўзбекистонлик биродарлар бу ердан кетишмаяпти. Бу ерда интернетдан фойдаланиш жуда қулай. Ўзбекча исломий китобларни керак бўлса чоп этиб якшанба кунлари ўқишга ҳаракат қиламиз. Лекин бошқа кунлар ҳамма ўзи билан ўзи овора. Ота-онам рози ҳам бўлишган эди. Лекин ҳозиргача қайтишимизни хоҳлашади.

Абдуллоҳ.