«Ўзбекистондан кетмасам гуноҳкор бўламан»

Бўлимлар: 15. Ҳижрат

Савол: «Ўзбекистонда қариндошларимга ва яқин танишларимга Исломни тушунтиришга ҳаракат қилардим. Ўзбекистонда соқол қўйишдан ташқари бошқа вожиботларни қила олган эдим. Масалан, беш маҳал намозни масжидда ўқиш ва ҳоказо. Агар қариндошлар ношаръий ишларга чақирсалар бормасдим. Уйда бўлсам телевизор масаласида тортишар эдим. Лекин ота-онам охирги пайтлар мени анча тушунишни бошлашган эди. Кўп нарсаларни қилмай қўйишган эди. Аммо муаммо шунда эдики, қўшниларга ва ўзим билган одамларнинг ҳаммасига ҳам Ислом асосларини тушунтириш мумкин бўлмас эди. Чунки золимлардан қўрқув бор. Буни уйдагилар ҳам айтиб туришар эди. Шунинг учун чет элга кетишга қарор қилган эдим. Ота-онам рози бўлмайди деб уларга умуман айтмасдан кетдим. Мен Ўзбекистондан имкониятим бўлгани учун кетмасам гуноҳкор бўламан, деб шундай ишни қилган эдим. Чунки Қуръони каримда Аллоҳ айтади:

“Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар); «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у!(Нисо:97)

«Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, менинг ерим кенг, каттадир. Бас, сизлар менгагина ибодат қилинглар!». («Анкабут»-56).

…..

Абдуллоҳ.