Ҳижратда яшаймиз, аммо тарқоқ, дангаса, ғофил ва хотиржаммиз

Бўлимлар: 15. Ҳижрат

Савол: Ҳурматли Қори ака, биз ҳозир юртимиз Ўзбекистонда эмасмиз. Ҳозирги турган еримиз куфр ва ширклар тўлиб ётган жой. Бизда шундай вазият юзага келганки, қандай йўл тутишни билмаяпмиз.

Бу ерда динга эркинлик бор. Ҳеч кимнинг бир-бири билан иши йўқ. Соқол қўйсангиз ҳам, масжидга беш маҳал қатнасангиз ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ. Яна масжид ишлари билан шуғулланса ҳам бўлаверади.

Лекин бу ердаги муҳит бизнинг иймонимизга салбий таъсир кўрсатаяпти. Биродарлар кўп бўлишига қарамасдан ҳамма тарқоқ, ўз оиласи ва пул топиш билан овора. Ҳафта охирида бир учрашиб иймонлашсак, қолган кунлар ҳамма ўз-ўзи билан бўлиб қолади.

Бу ердаги иш шароитимиз туфайли кун тартибимиз ҳам анча бузилган. Кечаси жуда кеч ухлаш ва аксар вақтда бомдодга ухлаб қолишлар ёки бомдоддан кейин ҳатто пешингача ухлашлар содир бўлади.

Бу ерда динга эркинлик бор. Қаршилик йўқ. Лекин мана шу қаршилик ва тўсқинликлар бўлмагани учунми биз кўпчилик мусулмонлар қандайдир ғофилроқ, дангасароқ ва хотиржам бўлиб қолганмиз…

Абдуллоҳ.