Шаҳарда масжид йўқ бўлса, нима қилмоқ керак?

Бўлимлар: 02. Намоз

Савол: … Гарчи сизни кўрмаган бўлсак-да, видео ва аудио тасмаларингизни эшитиб, жуда кўп манфаатлар кўрдик. Шунинг учун сизни устоз деб биламиз. Сиз Тўхтабой масжидида имомлик қилган йилларингиз биз ёш бола эдик. Сиз ҳақингизда диндош ака-укалардан эшитдик. Ислом ва мусулмонлар учун қилаётган савобли ишларингизни Аллоҳ давомли қилсин ва Ўзи муносиб тақдирласин…
Мен ҳозир чет элда дунёвий илмлардан таҳсил олаяпман. Бу давлатнинг асосий аҳолиси номусулмон. Мен турадиган шаҳарда масжид йўқ. Масжид бор шаҳар эса 100-200 км узоқда. У ерга боришга талабалик туфайли моддий имкониятим йўқ. Шу ҳолатда фарзни тарк қилган бўламанми? Бу ҳақда шариат кўрсатмаси қандай?

Зайфуллоҳ