Аёл кишининг маҳрами кимлар?
Бўлимлар: 16. Аёл, оила
Савол: Аёл кишига ким маҳрам бўла оладию ким номаҳрам? Аёл киши ўз маҳрамларига зийнатларини қай даражада кўрсатса бўлади? Аллоҳ барча аёлларга тавфиқ берсин.
Лутфуллоҳ.
Жавоб:
Аёл кишининг маҳрамлари ҳақида Нисо сурасининг 23 – ва Нур сурасининг 31 – оятларида баён қилинган.
Шу 2та оятда айтилган ҳукмлардан мана бундай хулоса қилиш мумкин:
Аёл кишининг маҳрамлари тўрт қисмга бўлинади ва улар эрдан ташқари ўн уч гуруҳ инсонлардан иборатдир:
1. Насаб жиҳатидан маҳрамлар, булар етти гуруҳ инсонлар;
2. Қудалик жиҳатидан маҳрам бўлганлар, булар уч гуруҳ инсонлар;
3. Эмикдошлик жиҳатидан маҳрамлар;
4. Муваққат маҳрамлар, булар уч хил тоифа кишилар.
Podcast: Play in new window | Download