Исломий тўй қандай бўлиши керак?

Бўлимлар: 18. Никоҳ

Савол: Исломий тўйда урф-одатларнинг ўрни қандай? Масалан, куёвнакарлар келинникига борганда қилинадиган ҳар-хил ғайри табиий одатлар бор: куёв остонадан хатлаб кираётганда жойнамоз ёки шунга ўхшаш матони ўнг оёғи билан босиб кириши, девор бурчагига осилган оқ матони иккига бўлиб йиртиши, йигитлар куёвнинг қўлидан ош ейиши, куёв лаганда қолган ошнинг устига беш панжасини босиб келинга киргазиб юбориши… Мана шу каби одатларга исломий тўй деб номланган тўйларда гувоҳ бўлаяпмиз. Бундай ишларни беш маҳал намоз ўқийдиган одамлар ҳам жоиз деб биладилар. Сабаби – бу одатларнинг Исломга зарари тегмайди деб айтишади. Мана шу ишларга Исломда қандай қаралади? Жавобларингиздан Аллоҳ рози бўлсин, раҳмат.

Аббос.

Жавоб:

Биз ушбу саволга жавоб тайёрлар эканмиз, шу аснода туғилган фикрларни, мавзуга алоқадор бошқа масалаларни ҳам батафсилроқ тилга олиб ўтамиз…

• Никоҳ зиёфати ёки никоҳ тўйининг ҳукми;
• Келин-куёвни табриклаш;
• Тўйлардаги зарарли одатлар;
• Исломга хилоф тўйларга бориш масаласи;
• Бормасликнинг иложи йўқ бўлса, нима қилиш керак?
• Кенгашли тўй тарқамас.