Ҳомилани олдиришнинг ҳукми нима?
Ассалому алайкум, ҳурматли устоз ва сайт ходимлари. Сизларга бу ишларингизда муваффақиятлар тилайман. Сайт орқали таралаётган Ислом овозини ватанда жаранглашини яна насиб қилишини Аллоҳдан умид этиб дуо қиламиз. Сиздан илтимос, қуйидаги саволга имкон қадар тезроқ жавоб берсангиз.
Бир муслима синглимнинг иккита фарзанди бор. Ҳар иккиси ҳам операция йўли билан туғилган. Кичкина фарзанди ҳали бир ёшга тўлмади. Аллоҳнинг марҳамати билан бу синглим учинчи фарзандга ҳомиладор бўлибди. Аввалдаги туғруқ вақтида берилган наркоз таъсиридан жисми беҳаловат бўлиши энди тўхтаган экан. Энди докторлар ваҳима қилиб: «ўзи кўриш қобилиятинг суст, устига устак наркоз олганингга кўп бўлмади. Яна қандай туғмоқчисан, учинчи бора наркоз қабул қилиш саломатлигингга жиддий таъсир қилади-ку!» дейишаётган экан. Синглимнинг онаси ҳам кўпроқ докторлар таъсирида. Синглимнинг ўзи эса «қийинчилик бўлса, иншоаллоҳ узоғи билан икки йил қийналаман, лекин ҳомилани олдирмайман. Чунки Аллоҳга нима деб жавоб бераман» деяётган экан. Шу ҳақда бирор маслаҳат беришингизни илтимос қиламиз.
Умми Мансур.
• Ҳомилани руҳ киргандан сўнг олдиришнинг ҳукми;
• Ҳомилани руҳ кирмасдан аввал олдиришнинг ҳукми;
• Бола тушириш жиноятининг жазоси.
Podcast: Play in new window | Download