Кинофильмлар ҳукми

Савол:

«Исломда чет эл киноларини кўриш қандай амал ҳисобланади? Бундай фильмларнинг ёмон жойлари бўлади, бирданига чиқиб қолади. Шу ҳақда тушунча берсангиз».

(Дилшода)

Жавоб:

Кинофильмларни умумий тарзда икки қисмга бўлиш мумкин:

Биринчиси, динимизда собит бўлган ахлоқ ва аҳкомларга зид бўлган кинолар. Уларнинг ҳукми албатта ҳаромдир.

Иккинчиси, ҳаром нарсалар аралашмаган, томошабинларга фойдали маълумотларни бирлвосита ва бевосита тақдим этадиган кинолар. Бундай киноларни ишлаш ва томоша қилишни жоиз деб биламиз.

Бироқ, афсуслар бўлсинки, бугунги кунда ишланаётган кинофильмларнинг мутлақ аксарияти биринчи турдаги – шариатимизга тўғри келмайдиган кинолардан иборат бўлиб қолган.

Исломга зид бўлган киноларнинг зарарларини тўрт қисмга ажратиш мумкин:

1. Куфр, ширк, ахлоқсизлик ва бошқа ҳаром ишларни бевосита ёки билвосита тарғиб этади;
2. Одамларнинг онгларига ғайриисломий ҳаётларни, ажнабийларнинг турмуш тарзларини сингдириб боради;
3. Кино кўриш учун кетаётган вақт инсон умрини зое қилиб ташлашга киради;
4. Киноларга сарфланаётган мол-мулклар исрофдир.

Шайх Обидхон қори
2008 йил, 1-январ

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi