Замонамизнинг «Асҳобул-ухдуд»лари с и о н и с т лар ва уларга қарши ҳеч қандай чора кўрмаётганлар
Замонамизнинг «Асҳобул-ухдуд»лари с и о н и с т лар ва уларга қарши ҳеч қандай чора кўрмаётганлар бегуноҳ инсонларни – гўдаклару аёлларни, шифохоналарда ётган ярадору беморларни ёқиб, куйдириб, кул қилиб, ўлдириб, қириб, томошабин бўлиб ўтирибдилар.
Бугун яна Ғ а з з а да Шуҳадоул-Ақсо деб номланган шифохонада бинолар вайрон қилиб ташланганидан чодир тикиб , бу дунёдан охирги нафасларини олаётган ғ а з з а л и к мазлум болалару аёллар устига яна бомба ташлаб, худди Буруж сурасида Аллоҳ таоло хабар берган воқеани қайта такрорлашди янги «Асҳобул-ухдуд»лар.
Асҳобул-ухдуд ҳақида бизга Аллоҳ таоло Буруж сурасида хабар берганидан сўнг қиссанинг ниҳоясида шундай деган:
«إنَّ ٱلَّذِينَ فَتَنُواْ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ ثُمَّ لَمۡ يَتُوبُواْ فَلَهُمۡ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمۡ عَذَابُ ٱلۡحَرِيقِ * إِنَّ ٱلَّذِينَ آمَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمۡ جَنَّٰتٞ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡكَبِيرُ»
«10. Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага (қийноқларга, қирғинларга…) солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир! 11. Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Мана шу катта бахтдир…».