Бу кеча саҳарлик қилиб рўза тутамиз, эртага ҳам иншоаллоҳ
Бугун якшанбадан душанбага ўтар кеча Тосуо (муҳаррам ойининг тўқиззинчи куни) рўзасига ният қилиб, саҳарлик қилиш суннат.
Эртага душанба Тосуо (9-муҳаррам) куни 2024 милодий йил 15-июлга тўғри келаяпти.
Ошуро (10-муҳаррам) рўзаси 2024 милодий йил 16-июл сешанбага тўғри келаяпти.
Ошуро Ислом динимизда улуғланган айёмлардан бири. У кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ва у кишига эргашган мўминларга нажоту нусрат бериб, Фиръавн ва унинг аскарларини денгизга ғарқ қилиб ташлаган.
Ошуро куни рўза тутиш суннат, бир йиллик гуноҳи сағираларимиздан покланиб оламиз Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва мадади ила.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳаррамнинг 9-куни (Тосуо)ни ҳам Ошуро куни билан бирга рўза тутишга тарғиб қилганлар.
Умид қиламизки, мўмин-мусулмонлар ушбу икки кун (Тосуо ва Ошуро кунлари)да рўза тутиб олиш фурсатини ғанимат биладилар.
Раҳмону Раҳийм бўлган Зот барчамизнинг тоат-ибодатларимизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин.
Устозимиз шайх Обидхон қорининг суҳбатларини қайта-қайта эшитиб, турли хил ижтимоий тармоқлар орқали умум халқ орасида такрор-такрор тарқатиб туриш устозимизнинг зиммамиздаги ҳақларидан бири деб биламиз, зеро у кишининг суҳбатлари иймонимизни кучайтириб турадиган манфаатли панд-насиҳатларга бой, Қодир Аллоҳ у кишига Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин …