Усмон ва Қуръон

Бўлимлар: Рисолалар

Имом Байҳақий санадлари билан Ҳасан Ал-Басрийдан ривоят қилдилар. Ҳасан айтдилар:
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:
«Агар қалбларимиз покланганда эди, Раббимизнинг каломидан (Қуръони карим тиловатидан асло) тўймасдик! Албатта мен ҳеч қайси бир кунни Мусҳафга (Қуръони карим саҳифаларига) назар ташламаган ҳолимда келишини ёқтирмайман».

Ҳасан дедилар:
Усмон розияллоҳу анҳу мусҳафларига ҳар доим қарайверганларидан (тиловат қилаверганларидан) у йиртилиб кетмагунича вафот этмадилар.
(Манба: Шуабул-иймон: 5/181)
Имом Аҳмад айтдилар:
«Яхшилик (амалларини бажариб юриш)ни ният қилгин! Сен модомики яхшиликни ният қилиб юрар экансан, албатта яхшилик ичида бўласан».