Ғазза аҳли каби мўминларга Аллоҳ ғалабалар ато этади, гарчи уларга қарши УЗОҚ ЙИЛЛАР ҳужум қилишса ҳам
Ғазза аҳли каби мўмин-мусулмонларга албатта Қодир Аллоҳ нусрату ғалабалар ато этади, гарчи уларга қарши бутун дунёдаги босқинчи ваҳшийлар бирлашиб ҳужум қилишда УЗОҚ ЙИЛЛАР давом этишса ҳам, гарчи юз минглаб шаҳидлар бомбалар остида Охиратга риҳлат қилсалар ҳам…
Аллоҳ азза ва жалла айтади:
{وَكَأَيِّن مِن نَبِيٍّ قُتِلَ مَعَهُ رِبِّيّونَ كَثيرٌ فَما وَهَنوا لِما أَصابَهُم في سَبيلِ اللهِ وَما ضَعُفوا وَمَا استَكانوا وَاللهُ يُحِبُّ الصّابِرينَ}
[آل عمران: ١٤٦]
«Қанчадан-қанча пайғамбарлар ўтганларки, улар билан биргаликда кўпдан-кўп риббийлар (раббоний уламолар ва Ягона Рабб-Парвардигор таолонинг Ўзига ибодат қилган мўминлар жанг қилганлар ва) қатл қилиниб кетганлар. Ҳамда Аллоҳ йўлида бошларига тушган нарсалар (қирғинлар, хавфу хатарлар, туҳмату маломатлар) сабабли сусткашлик-заифлик қилмаганлар ва (кофирларга) бўйин эгмаганлар. Аллоҳ (мана шундай) сабр қилгувчи собирларни севади»
(Оли Имрон сураси, 146-оят)