Шайх Обидхон қорининг соғликлари ҳақидаги саволларга яна бир бор мухтасар жавоб
Доим кўпчилик биродарларимиз устозимиз шайх Обидхон қори аканинг соғликлари ҳақида қайта-қайта саволлар юбориб туришади. Тез-тез хабар олиб турганликлари учун барчаларига чин қалбимиздан ташаккурларимизни изҳор этамиз.
Бу борада ҳозирча жиддий бир янгилик йўқлиги учун биз бу мавзуда такрор-такрор хабар чиқаравермаймиз.
Мухтасар жавобимиз қуйидаги сатрларда баён қилганимиздек, алҳамдулиллааҳ.
Аллоҳга чексиз шукрлар бўлсин, устозимиз шайх Обидхон қори ака 11 йил олдинги ислом душманларининг суиқасд ҳаракатидан омон қолганлар, Аллоҳ таоло Ўзи асраган. Ваҳший золимлар юборган йўлланма кофир қотил томонидан бошларига қарата орқа тарафдан отилган ўқнинг таъсири туфайли бир оз беморликлари бор.
Яна бир бор таъкидлаймиз, Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, Аллоҳ таоло Ўзи асраган, ақл-ҳушлари жойида, оила аъзолари ва яқин шогирдлари билан бирга табиий ҳаёт кечириб келмоқдалар. Бироқ, бемалол маъруза тақдим эта оладиган ҳолда эмаслар.
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин, ислом ва мусулмонларга холис хизмат қилиш йўлида яна узоқ йиллар баракали умр кўрсинлар, илмий, иймоний, тарбиявий суҳбатларини тақдим этишга яна тезроқ қайтишларини Раҳмону Раҳийм Парвардигоримиз Ўзи насиб айласин…