Бир йил давомида рўза тутганлик савобини ким хоҳламайди?

Бўлимлар: Эътиқод
Бир йиллик гуноҳларни ўчириб ташлайдиган бир кунлик рўзага ким дангасалик қилади?
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ошуро куни рўза тутиш ҳақида сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
«У (Ошуро куни рўза тутиш) бир йиллик рўзадир»

.
Яъни, Ошуро куни рўза тутган кишига бир йил рўза тутганлик савоби ёзилади.
(Имом Абу Довуд Сунанда, имом Ибн Ҳиббон саҳиҳ тўпламида ривоят қилишган)
Имом Муслим саҳиҳ тўпламида ривоят қилган машҳур ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна айтганлар:
«Ошуро кун рўза тутиш туфайли у кундан олдинги бир йилни (бир йиллик гуноҳларни) ўчириб ташлашини Аллоҳдан умид қиламан».
Эслатма:
Ҳозир биз Ошуро кечасида турибмиз. Бу Жумъа 28 июл 2023 йил Ошуро кунидир