Жумъа куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ салавотлар айтиш суннат
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«إنَّ مِنْ أفْضَلِ أيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فَأكْثِرُوا عَلَيّ مِنَ الصَّلاَةِ فِيهِ، فَإنَّ صَلاَتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيّ».
قال: فقالوا: يا رسول الله، وكيف تُعرَضُ صلاتنا عليك وقد أرَمتَ؟، قال: يقولون: بلِيتَ
قال صلى الله عليه وسلم:
«إنّ اللهَ حرَّمَ على الأرض أجسادَ الأنبياء».
رواه أبو داود في السنن، برقم 1047، 1531
«Албатта жумъа куни энг афзал (энг улуғ) кунларингиздан. Бас, у кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Албатта сизларнинг салавотларингиз менга кўрсатиб турилади».
Шунда (баъзи саҳобалар) сўрашди:
Эй Расулуллоҳ, сиз(нинг жасадингиз) қолмаган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кўрсатиб турилади?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
«إنّ اللهَ حرَّمَ على الأرض أجسادَ الأنبياء».
«Албатта Аллоҳ пайғамбарларнинг жасадларини Ерга ҳаром қилган!».
(Имом Абу Довуд ривояти, Сунан китоби, 1047 ва 1531 рақамли ҳадиси шарифлар).
Яъни, барча пйғамбарлар вафот этишиб қабрларига дафн қилинганларидан кейин неча минг йиллар ўтса ҳам уларнинг жасадларини Аллоҳ таоло Қиёматга қадар саломат сақлаб туради. Улар Барзах оламида ҳаёт – тирикдирлар. Лекин, уларнинг у оламдаги ҳаётларини қандай эканлигини бизнинг ожизу ноқис ақлу идрокларимиз тасаввур қила олмайди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқали Аллоҳ таоло томонидан бизга етказилган барча хабарларни ҳаққу рост деб қабул этиб, чин қалбимиз билан уларга тўла иймон келтирамиз.