Қурбон ҳайитида қизу ўғил болажонларимиздан ота-оналарга совға
Бўлимлар: 08. Шеърлар, Муносабат
Келибдир бизларга
Қурбон ҳайити,
Ҳақиқий суннату
Қуръон ҳайити.
Бугун Исломдаги
Энг катта байрам!
Иймонлар роса ҳам
Бақувват, бардам!
Оламни поклаган
Фасод, чиркдан,
Исломни сақлаган
Куфр, ширкдан,
Иброҳим пайғамбар
Миллатиданмиз.
Йироқмиз мушриклар
Иллатидан биз.
Аллоҳнинг йўлида
Қурбон Исмоил
Эшитган болалар
Ҳаммаси қойил.
Исботлаб қалбдаги
Иймонларини,
Худойи қилдилар
Ўз жонларини.
Биз ҳам Ислом учун
Барчамиз тайёр!
Қани, айтақолинг,
Нима хизмат бор?
Динга душманлардан
Қилманг хавотир –
Қизу ўғлингиз бор
Паҳлавон, ботир!
(Шайх Обидхон қори шеърлари, Қурбон ҳайити, 2001 йил, 5 март, Чимкент)