Ҳажга бормаганлар бугун кечаси саҳарлик қилиб эртага Арафа куни албатта рўза тутамиз иншоаллоҳ

Бўлимлар: Муносабат

Ислом уламолари иттифоқ қилганларки, суннат ва нафл рўзалар ичидаги энг афзал рўза Арафа куни рўзасидир, ҳажга бормаган кишилар учун.

(Манба: Тавзиҳул-аҳком китоби: 3/201)

Барча уламолар бир овоздан шундай иттифоқ қилишларига сабаб, Арафа куни рўзасининг фазилатлари ҳақида собит бўлган ҳадиси шарифлардир.

Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам имом Муслим саҳиҳ тўпламларида ривоят қилган муборак ҳадиси шарифда башорат бериб айтганларки:

«Арафа кунининг рўзаси ўзидан олдинги бир йилни ва ўзидан кейинги бир йилни (яъни, ушбу икки йил ичида қилинган гуноҳларни) ўчириб юборишини Аллоҳ таолодан умид қиламан …».

(Саҳиҳи Муслим: 1162-ҳадис).

 

Мавзуга оид батафсил мақолалардан:

Арафа куни холис Аллоҳ учун тутилган рўза ўтган йилги ва келаётган йилдаги гуноҳларни ўчиради

Арафа куни рўзаси ҳақида муҳим эслатмалар