Рамазоннинг охирги 10 кунлигидаги 3 хислат
• Биринчи хислат:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўн кунликда кечалари ухламасдан жуда кўп тоатларни, ҳар турли ибодатларни бажариб чиқардилар, оила аъзоларини ҳам ибодатга уйғотардилар.
Ана шу ибодат турларидан айримлари қуйидагилар:
1. Узун-узун намозлар ўқиш;
2. Қуръони каримни кўп-кўп тиловат қилиш;
3. Дуо ва зикрлар, Ягона Аллоҳ таолога тавба-тазаррулар билан ёлвориш;
4. Хайри эҳсонлар, садақалар бериш;
5. Эътикоф ибодати (масжидни лозим тутиб ибодатда бўлиш);
6. Барчага хушмуомалада бўлиш…
• Иккинчи хислат: Қадр кечаси
1. Қадр кечасининг фазилати; бу кечада ибодат қилиб чиққан мўмин кишига минг ой ибодат қилиб яшаган кишига бериладиган ажру савоблардан ҳам кўпроқ ажр-савоблар берилади
2. Қадр кечаси тоқ кечалардан бирида бўлишига кўпроқ умидвор бўлинади.
• Учинчи хислат: Эътикоф ўтириш
1. Эътикофнинг сифати; масжидни лозим тутиб ибодат қилиш
2. Эътикофнинг энг кам муддати; баъзи уламолар «бир кеча-кундуз» дейишган. Яна баъзилари: бир лаҳза бўлса ҳам эътикофни ният қилиб ибодат қилиш.
3. Охирги ўн кунликда тўлиқ эътикоф ўтириш суннат;
4. Дунё ўткинчи эканини эслаш ва берилган фурсатларни ғанимат билиш зарур;
5. Дунёга алданиб, қимматбаҳо фурсатларни зое қилган киши қабрга кирганида жуда қаттиқ афсус-надоматларда қолади. Аллоҳ асрасин…