Пашшанинг қаноти ва дунё
Зилзиладан сабоқлар
«Агар Аллоҳнинг ҳузурида бу дунёнинг битта пашшанинг бир дона қанотичалик қадри бўлганда биронта кофирга бир ҳўплам сув ҳам бермасди».
Бу сўзлар ўзларича бир нарсаларни тўқиб олмайдиган, ўзларича гапирмайдиган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларидир. (Имом Термизий Сунан тўпламида дунёнинг қадрсизлиги ҳақидаги бобда ривоят қилган, имом Нававий «Солиҳлар бўстони»нинг зоҳидлик бобида келтирган).
Бу ҳадиси шариф бутун оламларни – тириллион-тириллион юлдузлару сайёраларни яратган, мўмин бандаларига эса абадий жаннатларни тайёрлаб қўйган Аллоҳ таолодан келган хабар.
Биродари азизлар, бу дунёга берилиб кетмайлик.
Ҳамма гап нариги дунёда – Охиратимизни обод қилишда.
Бу бир лаҳзалик дунё фақат «Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Расулуллоҳ» деб иймон келтириб, Аллоҳга ибодат қилиб, ўткинчи нафасларимизни дин хизматига бағишлаб, муҳтожларга ёрдам бериб савоб йиғиб олишимиз учун, холос.