«Илмни ўзим учун ўргандим…»

Бўлимлар: Рисолалар

Қуйидаги сатрларда имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ айтган дурдоналардан қисқа иқтибослар келтирилади:

* Баъзи (уламолар) айтишган: «Илмни фақат ўзим учун (ўзимни жаҳолат ботқоғидан қутқара олишим учун) ўргандим. Одамлар менга (менинг илмимга) муҳтож бўлишлари учун илм олмадим»…  Одамлар (уламолар) шундай бўлишган. Анави нарсаларни ортиқча юк қилиб ўтирмасдилар. (Яъни, баъзи тоифалар пайдо қилиб олган масалаларни ўрганамиз ёки шу нарсаларни тагига етишимиз керак деб чуқур кетмас эдилар). Улар ҳақида умуман сўраб ҳам ўтиришмасди…

* Илм бу – ҳикмат, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандасини унга ҳидоят қилиб қўядиган нурдир. Илм кўпкина-кўпкина масалаларни ўрганиб олиш билан қўлга киритиб олинадиган нарса эмас!…

* Бир киши Шаъбий (раҳимаҳуллоҳ)га айтди: сиздан сўраш учун қатор масалаларни яшириб тўплаб юрибман!». Шунда Шаъбий у кишига шундай деди: «Яшириб туришда давом этгин, то Иблис билан учрашганингда Иблисдан сўраб оларсан. (Яъни, менга инсонларнинг қалбига шубҳа соладиган ёки одамлар орасида тортишувлар пайдо қиладиган масалаларинг керак эмас).

Манба / имом Байҳақийнинг Ал-Мадхал илаа илмис-сунан китоби: 2/653

Таржимон / Муҳиддин Обидхон – Меҳрибон Аллоҳ уни Ўз мағфиратига олсин –

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi