Ҳозир Ошуро кечасида турибмиз (2022 йил 8-август душанбага ўтар кеча)
Ошуро куни рўзаси бир йиллик (кичик) гуноҳлардан поклаши кўпчилигимизга маълум. (Саҳиҳи Муслим: 1162-ҳадис)
Яна бир фазилати бошқа ривоятда келган: Ошуро рўзаси учун бир йил рўза тутганлик савоби ёзилади, деган мазмунда. (Саҳиҳи Ибн Ҳиббон: 3631-ҳадис)
Аллоҳу аълам – Аллоҳ ҳаммадан яхшироқ билиб турган Зотдир.
Меҳрибон Раббимиз барчамизни солиҳ амалларни ихлос билан бажаришга муваффақ қилсин ва Ўз даргоҳида қабул этсин…