Зулҳижжа ойи бошланди (2022 йил 30-июн пайшанба 1-зулҳижжа)
Бугун (2022 йил 29-июн) чоршанба куни қуёш ботган пайт осмони фалакда Зулҳижжа ҳилоли кўрингани хабар қилинди.
Шунга биноан 2022 милодий йил 30 июн пайшанба 1443 ҳижрий сана муборак Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир.
Арафа куни (9-зулҳижжа) 2022 милодий йил 8 июл жумъа кунига тўғри келадиган бўлди.
Ийдул Азҳо байрами – Қурбон ҳайити эса 2022 милодий йил 9 июл шанба куни бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти Аллоҳ таолодан бу муборак ўн кунликни – Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигини ва Ийдул-Азҳо байрамини барча Ислом аҳли учун баракотли қилишини сўраб дуолар қилади.
Меҳрибон Раббимиз барча мусулмонларни шундай улуғ кунларда холис ният билан кўплаб солиҳ амалларни бажариб олишларига муваффақ қилсин, дунёдаги мазлум биродарларимиз ва опа-сингилларимизга нажот, Ислом динимизга иззату нусрат, умматимизга ғалабалар, устозимиз шайх Обидхон қори акага Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин, ҳаж ва умра сафарига отланган ака-укаларимиз ва опа-сингилларимизни ҳам Ўз ҳифзида асраб, эзгу мақсадларига етказсин, бажо этаётган ҳаж ибодатлари ҳаж мабрур бўлсин …
Янги ҳилол кўринганда ўқиладиган дуо:
«اَللهُ أكْبَرُ، اَللَّهُمَّ أهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالأمْنِ وَالإيمَانِ، وَالسَّلاَمَةِ وَالإسْلاَمِ، وَالتَّوْفِيقِ لِمَا تُحِبُّ رَبَّنَا وَتَرْضَى. رَبُّنَا وَرَبُّكَ اللهُ»
الترمذي، ٥/ ٥٠٤، برقم ٣٤٥١، والدارمي بلفظه، ١/٣٣٦، وانظر: صحيح الترمذي، ٣/١٥٧
«Аллоҳу акбар. Аллоҳумма аҳиллаҳу алайнаа бил-амн вал-иймаан вас-салаамати вал-ислаам, ват-тавфийқи лимаа туҳиббу Роббанаа ва тарзо. Роббунаа ва Роббукаллоҳ».
«Аллоҳ энг буюк Зотдир. Эй Аллоҳ, (бу ҳилолни) бизга ислому иймон, тинч-омонлик ва соғ-саломатлик билан кириб келаётган қилгин. Эй Раббимиз, (бизларни бу ойда) Сен Ўзинг суядиган ва рози бўладиган амалларга муваффақ этгин. (Эй Ҳилол), сенинг ҳам бизнинг ҳам Раббимиз Аллоҳдир!».
Ислом Овози