Ҳаж шошилинч
Уйланмоқчиман деб турганлар, шу кунларда агар ҳажжатул-исломни бажариб олишга имконият топа олсангиз албатта аввал ҳаж қилиб олинг.
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан сўралди:
Киши уйланишга (никоҳга) бел боғлаб турган пайти ҳаж қилиб келишга керакли бўлган имкониятни қўлга киритса, нима қилади?
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«(Аввал) ҲАЖ қилади, уйланмайди (то ҳаж қилиб олгунига қадар) ! Чунки, ҳаж Аллоҳ бандасининг зиммасига (умрида ҳеч бўлмаганда бир марта бажаришни) юклаган фарздир!»
Ҳаж сурасининг тафсирида шайх Муҳаммадул-амин Шинқийтий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ибн Шужоъ ривоят қилган: … (Имом Абу Ҳанифанинг) ушбу (сўзлари) далолат қиладики, ҳаж қилишга имкон топган киши дарҳол (яъни, ўша йилги ҳаж мавсумидан кечикмасдан) ҳаж қилиб олиши фарздир!»
Манба: Азвоул-баён тафсир китоби, ҳаж сурасининг 27-ояти тафсири: 5/116
https://telegram.me/islomovozi