Қадр кечаси қачон, уни қандай қидириб топилади?

Бўлимлар: Муносабат

Уммул-муъминин Оиша онамиз разияллоҳу анҳо айтдилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳар йили) рамазон ойининг охирги ўн кунлигида эътикоф ўлтирардилар ва: «Лайлатулқадр (Қадр кечаси)ни охирги ўн кечадан қидиринглар», – деб айтар эдилар».

(Имом Бухорий ривояти)

* Эслатма:

«… Охирги ўн кечадан қидиринглар » деган сўзларининг маъноси: ушбу улуғ кечаларнинг ҳар бир лаҳзасини ғанимат билиб, Ягона Аллоҳ таолонинг Ўзига юзланиб, намоз, тиловат, зикру дуо каби тоат-ибодатлар билан ўтказинглар. Ана шунда иншоаллоҳ Қадр кечасини топган – Қадр кечасида ибодат қилиб чиққан бўласизлар. Қадр кечаси холис Аллоҳ учун, Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда ибодат қилиб чиққан ҳар бир мўминга минг ойдан кўпроқ ибодат қилиб яшаганлик савоблари ато этилади.

Эй саховатлари чексиз Парвардигор!
 
Ўзинг бизларни афв-мағфиратингга олиб, Қадр кечаларини ғанимат билишга муваффақ этгин ва Ўз даргоҳингда ҳусни қабул айлагин…