РАЖАБ ОЙИ БОШЛАНДИ (1443 ҳижрий сана 1-ражаб = 2022 милодий йил 2-феврал)

1443-ҳижрий сана 29 жумодал-охира (2022 милодий йил 1-феврал) сешанба куни қуёш ботишига яқин пайт янги ҳилол кўринибди. Шу билан Ражаб ойи бошланди. 1443 ҳижрий сана 1-ражаб чоршанба куни 2022 милодий йил 2-февралга тўғри келаяпти.

Ражаб ойи Аллоҳ таоло улуғлаб ҳаром қилган тўрт ойнинг бири. Қолган уч ой зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ойлари. Улар кетма-кет келади. (11-ой, 12-ой, 1-ой).
Ражаб ойи эса йилнинг ўртасида келади – 7-ой.
Ражаб ойи учун махсус ибодат белгиланмаган. Балки, барча солиҳ амалларнинг савоблари бу ойда яна ҳам улуғроқ бўлади иншоаллоҳ…
Ҳаром қилинган ойларда уруш бошлаш ҳаром. Аммо кофирлар бостириб келса, ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилиш учун курашиш ҳар замонда фарз.
Валлоҳу аълам.
Мавзуга оид:

•┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi