Мусо алайҳиссалом, акалари ва опаларидан бир сабоқ (ва топишмоқ)

Бўлимлар: Рисолалар

Қасас сураси сабоқларидан

Мусо алайҳиссаломга гўдаклик чоғларида оналари билан бирга опалари ёрдам бериб турдилар. (Қасас сураси, 11-12 оятларида зикр қилинган).

Улғайиб, пайғамбар бўлганларида акалари Ҳорун у зотнинг ўнг қўллари бўлдилар

Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолодан илтижо қилиб акаларини ҳам пайғамбар қилишрини сўрадилар, Аллоҳ таоло дуоларини қабул қилиб, Ҳорун алайҳиссаломни ҳам пайғамбар ва Мусо алайҳиссаломга ёрдамчи қилиб берди.  (Қасас сураси, 30-35 оятларда зикр қилинган)

Шундай қилиб Мусо алайҳиссалом ўзларининг акалари Ҳорунни пайғамбарлик мақомига кўтарилишларига сабабчи бўлдилар.

Сабоқ:

Ким бўлсангиз ҳам, нақадар улуғ мақомларга кўтарилсангиз ҳам барибир ака-укангизга ва опа-синглингизга муҳтожсиз. Бас, уларнинг қадрларига етинг, улар билан доимо елкама-елка туриб хизматларида бўлинг. Ана шунда икки олам бахтига мушарраф бўласиз иншоаллоҳ.

 

  • Топишмоқ

Инсоният тарихида ўзининг акасига ёки укасига энг катта яхшилик қилган киши ким ва у қандай яхшилик эди?

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi