Мамлакатхон ая МХХ томонидан ўғирлаб кетилган фарзандларини излаб-излаб Охиратга риҳлат қилдилар
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн»
Маълумки, 1995 йил 29 август куни Тошкент Аэропортидан Абдували қори Мирзаев ва унинг ҳамроҳи Рамазон Маткаримов ўғирлаб кетилган эди.
Бугун 2022 йил 3-январ душанба куни Рамазон Маткаримовнинг волидалари Мамлакатхон ая Маткаримова Андижон шаҳрида вафот этганликлари хабари тарқалди.
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло мазлума ҳолида вафот этган мўмина онани Ўз раҳматига олиб, жаннатларда олий мақомларга кўтарсин…
Фарзандлари Рамазон акага, устозлари машҳур имом Абдували қори акага, бизнинг устозимиз Обидхон қори аканинг ўғиллари Ҳусниддин Назаров биродаримизга, яна бошқа МХХ томонидан ўғирлаб кетилган барча мазлум ва мазлумаларга Қодир Аллоҳ Ўз даргоҳидан нажот ва нусрат ато этсин. МХХ зобитлари дохил барча золимларга Ўзи кифоя қилсин, зулм йўлидан тавба қилмайдиганларни ҳалок этсин…
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•