Хушхабар – «Албатта, Биз сенга истеҳзо қилувчилардан кифоя қилурмиз»

Бўлимлар: Муносабат

«Албатта, Биз сенга истеҳзо қилувчилардан кифоя қилурмиз»

Ҳижр сураси 95-оят

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини лозим тутиб, у зотни чин қалбидан севган мўмин ва мўминалар, барчангизга хушхабар муборак бўлсин

(Бобомиз) Имом Бухорий тўплаган Саҳиҳул-Бухорийнинг янги ва иншоаллоҳ энг мукаммал босмаси шу кунларда чоп қилинмоқда. Бу янги босмани бир қанча аҳли илм устозлар юзлаб қадимий қўл ёзмалар билан солиштириб чиқишган. Ушбу буюк илмий хизмат аъло даражада бажарилиши учун қарийб 15 йил ҳаракат қилинган. Алҳамдулиллоҳ, иншоаллоҳ яқин кунларда кутубхоналарга тарқатилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифлари тўпламлари асрлар оша дунё бўйлаб қайта-қайта чоп этилиб инсониятга тўхтамасдан илму маърифат тарқатишда давом этилаяпти, алҳамдулиллоҳ.

  • Саҳиҳул-Бухорий ҳақида қўшимча маълумот

1. Саҳиҳул-Бухорийнинг турли ривоятлари ва нусхалари орасида унча катта фарқ йўқ ўзи. 99% бир хил деса ҳам бўлаверади. Фақат баъзи жойларда озгина фарқлар бўлади.

2. Саҳиҳул-Бухорий фақатгина қадимий қўл ёзмалар билангина сақлаб келинаётган эмас, балки муттасил санадлари – муҳаддислар силсилалари – шажаралари орқали ҳам қалбларда ёд олиниб келмоқда. (Маълум даражада Қуръони карим ёд олиниб келинаётгани каби).