Бирлик+адолат=ғалаба
Бўлимлар: Рисолалар
Бани Ҳорис ибн Каъб қабиласи Ислом динини қабул қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келишганида Пайғамбаримиз улардан сўрадилар:
«Сизлар жоҳилият даврида сизларга қарши жанг қиладиган душманларингиз устидан қандай қилиб ғалаба қозонар эдингиз?»
Улар жавоб беришди:
«Эй Расулуллоҳ, биз бир жамоат бўлардик, фирқаларга ажралиб (бўлиниб) кетмас эдик ва ҳеч кимга зулм қилишга киришмас эдик».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рост сўзладингиз», дедилар.
(Сийрати Набавийя китоби, 2/594)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•