Амал қилишдан тўхтасалар ҳам ажру савоблари тўхтамайдиган зотлар сафига қўшилиб қолиш бизга ҳам насиб бўлсин
Уммул-муъминин Оиша онамиз розияллоҳу анҳога шикоят қилишди:
«Баъзи кимсалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларини ёмонлаб юришибди, ҳатто Абу Бакрни ҳам, Умарни ҳам»
Оиша розияллоҳу анҳо жавоб бердилар:
«Нимасидан ажабланаяпсизлар?! У зотларнинг амаллари тўхтаб қолган бўлса ҳам Аллоҳ уларнинг ажрлари давом этиб туришини севган экан-да»
(Жомиул-усул: 9-жилд, 409-410 саҳифа, Муснади Оиша: 164-саҳифа)