Зулҳижжа ойи бошланди (2021/7/11м=1442/12/1ҳ)
Бу кеча (2021 йил 10-июлдан 11-июлга ўтар кеча) Зулҳижжа ойининг биринчи кечасидир.
Арафа куни (9-зулҳижжа) 2021 йил 19-июл душанба куни бўлади.
Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайити эса 2021 йил 20-июл сешанба кунига тўғри келади.
Фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти Аллоҳ таолодан бу муборак ўн кунликни ва Ийдул-Азҳо байрамини барча Ислом аҳли учун баракотли қилишини сўраб дуолар қилади.
Меҳрибон Раббимиз барча мусулмонларга ушбу улуғ кунларда холис ният билан кўплаб солиҳ амаллар қилишни муяссар айласин, бутун дунёдаги мазлум биродарларимиз ва опа-сингилларимизга нажот, Ислом динимизга ривож, умматимизга нусрату ғалаба, устозимиз шайх Обидхон қори акага шифои комил ато этсин, ҳаж ва умра сафарига отланган ака-укаларимиз ва опа-сингилларимизни Ўз ҳифзида асраcин ва ибодатларини ҳусни қабул айласин…