«Зулҳижжа ҳилоли кўриндими?… Зулҳижжа ойи бошландими? …»
«Зулҳижжа ҳилоли кўриндими?… Зулҳижжа ойи бошландими? …»
Иншоаллоҳ бугун кечқурун (2021 йил 9-июл жумъа кунидан 10-июл шанба кунига ўтар кеча) янги ҳилол кўрингани ёки кўринмагани ҳақида сўралаётган ушбу саволларга жавоб берамиз, хабар келиши биланоқ дарҳол саҳифамизда эълон қилиб, сиз азизларга етказамиз.
Ислом Овози саҳифасини, Фэсбук ва Телеграмдаги каналимизни кузатиб туринг, яқинларингизга ҳам улашиб, хушхабарни сиз ҳам биродарларингизга биринчи бўлиб етказишга ҳозирланинг.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«… أحبُّ الأعمالِ إلى اللهِ عزَّ وجلَّ سُرُورٌ يدْخِلُهُ على مسلمٍ…»
(المعجم الأوسط للطبراني: 6026)
«Аллоҳ азза ва жаллага энг суюкли амал мусулмон кишини хурсанд қилиш…».
(Имом Табароний ривояти, Мўъжами авсат: 6026-ҳадис)
Маълумки, Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни Аллоҳнинг наздида энг улуғ кунлардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу кунларга қасам ичиб оятлар нозил қилган. Парвардигор энг кўп яхши кўрадиган солиҳ амаллар ушбу кунларда холис Аллоҳ учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ тарзда бажариладиган амаллардир.
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ азза ва жалладан устимизга ташриф буюриб кириб келаётган бу улуғ кунларни ғанимат билиб, солиҳ амалларнинг барча турларидан холис Аллоҳ учун кўп-кўп бажо этиб олишимизга муваффақ этишини сўраймиз.