Аёл боши билан салибчиларга қарши 25 йил курашиб ғалаба қозонганини эшитдингизми?
Сербиянинг насроний – салибчи босқинчилари 90 йиллар Боснияга бостириб кириб ўн минглаб мусулмон оилаларни қириб, уйларини эгаллаб олиб, юзлаб масжидларни бузиб ташлашган.
Жумладан, суратдаги Фотима исмли муслима онахоннинг ҳам 30 дан зиёд қариндошларини ўлдириб, Сребреница шаҳрида жойлашган ҳовлиларининг ўртасига черков қуриб олишган эди.
Аллоҳнинг марҳамати билан Босния мусулмонлари Али Иззат Беговеч раҳматуллоҳи алайҳи раҳбарлиги остида бир неча йил давомида қуролли ва қонуний кураш олиб боришди. Натижада босқинчи сербларни ўз ватанларидан ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлдилар.
Ватанлари озод этилиши биланоқ Фотимахон ая уйларига келиб қарасалар унинг қоқ ўртасида черков пайдо бўлиб қолган экан. Ўша куниёқ Онахон: «Дарҳол бу черков бузиб ташлансин» деб талаб қила бошладилар.
Серблар ҳар хил йўллар билан Онахонни тўхтатишга ҳаракат қилиб келишди. Бошида роса таҳдидлар қилишди, кейин куч ишлата бошлашди, Онахонни итларга талатишди, дубинкалар билан калтаклашди, қонларга белаб ташлашди.
Онахон эса, бир лаҳза ҳам курашларини тўхтатмадилар. Расмий доираларга, халқаро маҳкамаларга ва ОАВ га қайта-қайта мурожаат йўллайвердилар.
Ахири халқаро маҳкамалар черков ҳақиқатда ноқонуний равишда қурилганини эътироф этиб, уни бузиб ташлаш кераклигини билдириб қарор чиқаришди.
Серблар эса, энди Онахонга ялинишга тушишди, черков бузилмаслиги учун миллионлаган евроларни таклиф этишди. Онахон талабларида давом этганлар. Баъзи кимсалар Онахонга келиб «черковни портлатиб юбормасак бўлмайди» деб террор йўлига ўтишни роса тарғиб қилишган. Аллоҳ таоло Онахонимизни ҳақиқат ва адолат йўлида собитқадам қилди.
Мана бугун чорак асрга чўзилган шаръий курашларининг – жиҳодларининг самараси ўралоқ черков бузиб ташланди, алҳамдулиллааҳ, Аллоҳу акбар…
Онахонимиз: «Бу ер мусулмонлар ватани, бу 700 йилдан буён мусулмон ота-боболаримиз яшаб келган диёр» деб бузиб ташланган черков ўрнига Аллоҳ йўлида масжид қурдириш ниятида эканлар.
Аллоҳ таоло бизларга ҳам шу Онахонимизнинг иймонларидек иймон, шижоатларидек шижоат, олийҳимматларидек олийҳиммат, собитқадамликлари каби собитқадамлик, ҳикматларидек ҳикмат насиб этсин…